Хитой Халқ банки (Марказий банки) мамлакат миллий валютаси – юаннинг долларга нисбатан курсини 0,26 фоизга пасайтирди.
14 ноябрдан эътиборан бир хитой юанининг ўртача алмашув курси 6,8295 пунктда қайд этилган, бу ўтган жума кунги рақамдан 180 пунктга баланддир. Шу билан юань курси 2010 йил июнидан бери энг қуйи кўрсаткичга тушган. Ўшанда, Хитой миллий валютаси курси бир АҚШ долларига 6,82 юанни ташкил этган эди.
Таъкидлаш керакки, Хитой валютаси анча узоқ вақт барқарор бўлиб турди. 2005 йил ёзида ўз курсини мустаҳкамлашни бошлагунча, бир долларга 8,3 юань бериларди. 2008 йил кузидан бир йил мобайнида 6,8 юань даражасида, 2009 йил сентябридан бошлаб ўса бошлади. Юань курсининг энг чўққиси 2014 йилга тўғри келган, бу вақтда бир доллар деярли 6 юанга тенг бўлган эди.
2015 йил августида ХХР Марказий банки юань курсини кутилмаганда 3 фоизга туширди. 6,20дан 6,40га туширилиши жаҳон фонд бозорларига салбий таъсир кўрсатган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди