00:29 / 29.03.2025
27 211

Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистондаги ўртача маошлар таққосланди

Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистондаги ўртача маошлар таққосланди
Экспертлар Қозоғистон фуқароларининг маошлари Россия, Ўзбекистон ва Германия каби давлатлар аҳолисининг ўртача даромадлари билан қанчалик фарқ қилишини таҳлил қилдилар, деб хабар беради Ulysmedia.kz.

Numbeo маълумотларига кўра, Қозоғистонда солиқлардан кейинги ўртача ойлик маош 289,5 минг тенгени ($574,7) ташкил этади. Қўшни давлатлар билан солиштирилганда, Россияда маошлар юқорироқ — 334,7 минг тенге ($665,2), Хитойда эса 469,2 минг тенге ($931,4). Ўзбекистонда фуқаролар ойига ўртача 237,9 минг тенге ($472,6) маош олишади, Қирғизистонда эса бу кўрсаткич 196,7 минг тенгени ($390,5) ташкил этади.

Бошқа давлатларни кўриб чиқсак, масалан, Германияда ўртача ойлик маош 1,5 млн тенгега ($3 000) етади, Австралияда — 1,7 млн тенге ($3 500), АҚШда эса — 2,1 млн тенге ($4 300).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт