
Марказий банк 1 май санасидан бошлаб амал қиладиган хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан расмий курсларини маълум қилди.
Янги маълумотларга кўра, АҚШ доллари кетма-кет учинчи кун арзонлашда давом этмоқда. Бу сафар доллар курси 13 сўмга пасайиб, 12 920,16 сўм миқдорида белгиланди.
Европа валютаси ҳам сўнгги кунларда кузатилаётган пастлаш трендини сақлаб қолди ва 38,05 сўмга арзонлади. Натижада, евронинг янги расмий курси 14 681,18 сўмни ташкил қилди.
Шу билан бирга, Россия рубли курсининг юқорига қараб ҳаракати кузатилди. Рубль 0,33 сўмга қимматлашиб, 158,61 сўм даражасига кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк томонидан доллар курси кетма-кет икки кун пасайтирилиб, 12 933,16 сўм қилиб белгиланган эди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу каби кичик тебранишлар валюта бозорида барқарорлик ва мувозанат ҳолатидан далолатдир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар