
OpenAI 2025 йил 8 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда расмий солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди, деб АйPulatov Telegram канали хабар берди. Компания жорий йилнинг биринчи чорагида давлат бюджетига 1,09 миллиард сўм (тахминан $84 000) миқдорида солиқ тўлаган.
Ўзбекистондаги обуначилардан ойлик ўртача тушум $236 000 атрофида бўлиб, ChatGPT иловаси 2025 йил апрел ойида юклаб олишлар бўйича ҳам Android, ҳам iOS платформаларида 1-ўринни эгаллади.
2024 йил давомида Ўзбекистондан ChatGPT сайтига 42,73 миллион марта ташриф буюрилган. Айни пайтда ойлик pullik фойдаланувчилар сони тахминан 11 800 нафарни ташкил этади, умумий фойдаланувчилар сони эса 230 000 дан 400 000+ гача баҳоланмоқда.
OpenAI ҳозирда Apple, Meta, Google ва TikTok билан бир қаторда, Ўзбекистондаги ТОП-5 йирик хорижий рақамли солиқ тўловчилар қаторига кирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар