date
views 420

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида пул ўтказмалари ошди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида пул ўтказмалари ошди
Қозоғистондан Ўзбекистонга пул ўтказмалари 64,6% га ўсиб, 17,15 миллиард тенгени (459 миллиард сўм) ташкил этди, деб Kursiv.Media хабар берди. Бу кўрсаткич март ойида 10,42 миллиард тенге эди.

Ўзбекистон Россиядан кейинги иккинчи ўринни эгаллаб, энг кўп пул ўтказмалари қабул қилувчи давлатлардан бири бўлди.

2025 йил апрель ойида Ўзбекистондан Қозоғистонга 1,96 миллиард тенге (50 миллиард сўм) йўлланган. Бу март ойидаги 1,62 миллиард тенгега нисбатан 21,5% кўпроқдир.

Ўзбекистоннинг хориждан Қозоғистонга пул ўтказмаларидаги улуши 9,7% дан 10,2% гача кўтарилиб, мамлакатни Россия (25,7%) ва АҚШ (15,4%) дан кейинги учинчи ўринга олиб чиқди.

Бу ўсиш мигрантлар фаоллиги ва тўлов сервисларига кириш имкониятларининг яхшиланиши билан изоҳланмоқда. Ўзбекистондан амалга оширилган транзакциялар сони ҳам 2 660 тадан 2 870 тагача кўпайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида пул ўтказмалари ошди