
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 12 июнь, 2025 йил учун янги валюта курсларини эълон қилди ва бу расмий маълумотга кўра, хорижий валюталарга нисбатан сўмнинг барқарорлиги кучаймоқда.
Янги курсларга кўра, АҚШ доллари яна 27,81 сўмга арзонлашиб, 12 646,56 сўмни ташкил этди. Евро эса 8,99 сўмга пастлаб, 14 461,34 сўм бўлди. Россия рубли ҳам 0,35 сўмга пасайиб, 160,88 сўм даражасида қайд этилди. Шунингдек, фунт стерлинг 29,93 сўмга арзонлашиб, 17 070,33 сўмга тушди.
Янги расмий курслар орасида Хитой юани 3,70 сўмга арзонлашиб, 1 760,13 сўм, Япония иенаси 0,43 сўмга тушиб, 87,17 сўм, Қозоғистон тенгеси эса 0,06 сўмга арзонлашиб, 24,88 сўмни ташкил этди.

Кейинги беш кун давомида сўм хорижий валюталарга нисбатан узлуксиз мустаҳкамланиб, доллар расмий курси охирги бор 2024 йил сентябридан буён илк марта 12 700 сўмдан пастлашда давом этмоқда. Бундан олдинги курсда ҳам доллар 37,68 сўмга пасайганди ва бу тенденция кундан-кунга давом этмоқда.
Экспертлар буни ички молиявий барқарорлик, экспорт-импорт сиёсатининг тўғри йўналтирилиши ва валюта бозоридаги талаб ва таклифнинг мувозанати билан изоҳламоқда. Молия бозори иштирокчилари сўмнинг узлуксиз мустаҳкамланиши иқтисодий жараёнларга ижобий таъсир кўрсатишини таъкидламоқда.
Айни пайтда, валюта курсларидаги ўзгаришлар тадбиркорлар, инвесторлар ва аҳоли эътибор марказида. Яқин кунларда валюта бозоридаги динамика қандай ўзгариши — бу саволга Марказий банкнинг кейинги маълумотлари жавоб беради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар