date

Осиё фонд бозорларида пасайиш, нефт нархлари кўтарилди: инвесторлар хавотирга тушмоқда

Осиё фонд бозорларида пасайиш, нефт нархлари кўтарилди: инвесторлар хавотирга тушмоқда
Эрон ва АҚШ ўртасидаги кескинлик Осиё фонд бозорларига босим ўтказмоқда. Душанба куни инвесторлар Эрондан эҳтимолий жавоб ҳужумларини кутаётган бир вақтда, асосий акциялар индекслари пасайди, нефт нархлари эса беш ойлик энг юқори даражага кўтарилди.

Геосиёсий хавотирлар кучайганига қарамай, молиявий бозорларда умумий реакция нисбатан тинч бўлди. АҚШ доллари бироз “хавфсиз актив” сифатида кучайди, лекин облигациялар бозорида катта ҳаракатлар кузатилмади. Брент нефти нархи 1.4 фоизга ошиб, 1 баррел нефт нархи 78.07 долларга етди. АҚШ хом нефти ҳам худди шу даражада кўтарилиб, 74.88 долларни ташкил этди.

Хурмуз бўғозидаги хавф нефт бозорларини ларзага солмоқда

Инвесторлар Эрондан ҳар қандай эҳтимолий ҳарбий жавоб ёки Хурмуз бўғозида юк ташишларга тўсиқ қўйилишидан хавотирда. Ушбу тор бўғоз орқали дунё бўйлаб нефтнинг чорак қисми ва суюлтирилган табиий газнинг 20 фоизи ўтади.

Goldman Sachs аналитикларининг огоҳлантиришича, агар Хурмуз бўғози бир ойга ёпилса, Брент нефтининг нархи қисқа муддатга 110 долларгача чиқиши мумкин. Австралия Ҳамдўстлик банки таҳлилчиси Вивек Дҳар эса Эрон селектив тарзда юк ташишни бузса, нархлар ҳеч бўлмаганда 100 долларга етишини кутмоқда.

Бозорларда мувозанат сақланмоқда

Осиё акцияларининг MSCI индекси 1 фоизга пасайди. Хитойнинг CSI300 индекси 0.2 фоизга, Япония Никкеи индекси эса 0.2 фоизга камайди. Шунга қарамай, Япония ишлаб чиқариш сектори июн ойида ўсишга қайтгани бозор иштирокчиларида ижобий сигнал бўлди.

Европа фонд бозорлари ҳам салбий кайфиятда – EUROSTOXX 50 фючерслари 0.4 фоизга, FTSE 0.3 фоизга, DAX эса 0.4 фоизга пасайди. Бу Европа ва Япония иқтисодиётларининг энергияга юқори даражада боғлиқлигини кўрсатмоқда. АҚШ эса бу борада нисбатан хавфсиз – у соф энергия экспортчиси ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Осиё фонд бозорларида пасайиш, нефт нархлари кўтарилди: инвесторлар хавотирга тушмоқда