date

Ўзбек сўмига нисбатан энг арзон валюта

Ўзбек сўмига нисбатан энг арзон валюта
2025 йил ҳолатига кўра, нафақат ўзбек сўмига нисбатан, балки бошқа барча валюталарга нисбатан дунёдаги энг арзон пул бирлиги бу — Ливан фунти (ЛБП).

Жорий йил 25 июн ҳолатига кўра 1 Ливан фунти 0.14 сўмга тенг.

Нега бу пул бирлиги энг арзон?
Ливан иқтисодиёти 2019-йилдан бери чуқур молиявий инқирозни бошдан кечирмоқда. Банк тизимининг қулашига яқинлашуви, сиёсий танглик ва коррупция натижасида миллий валута — Ливан фунти ўз қийматининг 90% дан ортиғини йўқотган.

Расмий ва қора бозор курслари ўртасидаги тафовут эса халқ ишончини янада емирган. Ливан марказий банки бир неча йилдан буён валюта бозорини барқарорлаштира олмаяпти.

Бундан ташқари қуйидаги пул бирликлари ҳам сўмга нисбатан арзонроқ:
▪️Лаос Киписи (ЛАК) - 1 Лаос Киписи 0.58 сўмга тенг.
▪️Сурия Фунти (СЙП) - 1 Сурия Фунти 0.96 сўмга тенг.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбек сўмига нисбатан энг арзон валюта