Ўзбекистон лимон экспортидан $2,8 млн даромад олди

Ўзбекистон лимон экспортидан $2,8 млн даромад олди
Ўзбекистон 2025 йилнинг январ–май ойларида лимон экспорт қилиш орқали $2,8 миллион даромад қилди, деб Kursiv хабар берди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, беш ойда 1,7 минг тонна лимон экспорт қилинган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 4,6% ўсиш қайд этилган.

Ўзбекистон лимонларининг асосий харидори Россия бўлди — бу мамлакатга 1 минг тоннадан ортиқ цитрус маҳсулоти етказиб берилган.

Қозоғистон 603 тонна, Қирғизистон эса 81 тонна ўзбек лимонини импорт қилган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар