date

Россия дунёда тўртинчи йирик иқтисодиёт бўлиб қолди

Россия дунёда тўртинчи йирик иқтисодиёт бўлиб қолди
Жаҳон банкининг сўнгги маълумотларига кўра, Россия 2024 йилда ҳам дунёдаги энг йирик иқтисодиётлар бешлигидаги ўрнини сақлаб қолди. Бу рўйхат харид қобилияти паритети (ХҚП) — яъни турли давлатлардаги нарх даражалари фарқини ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисобланган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажмига асосланади.

Ўтган йилда Россия иқтисодиётининг ҳажми $6,45 трлн.ни ташкил этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич $6,92 трлн.га етди. Шу тариқа, мамлакат Хитой, АҚШ ва Ҳиндистондан кейинги тўртинчи ўринда қолмоқда.

Рўйхатда Хитой биринчи ўринни мустаҳкамлаган — унинг ЯИМ ҳажми $38,2 трлн.ни ташкил қилган. Иккинчи поғонада АҚШ ($29,2 трлн.), учинчида эса Ҳиндистон ($16,2 трлн.) жойлашган.

Россиянинг энг яқин таъқибчиси Япония бўлиб, унинг ЯИМ ҳажми Россияникидан сезиларли даражада кам. Икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий фарқ 2023 йилдагига нисбатан $514 миллиардга ошган.

Муттахассисларнинг таъкидлашича, Россия иқтисодиётидаги барқарорлик ҳам ички, ҳам ташқи бозорларга мослашиш қобилияти билан изоҳланади. Бу ҳолат мамлакатни глобал иқтисодий майдонда муҳим ўйинчи сифатида сақлаб қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Россия дунёда тўртинчи йирик иқтисодиёт бўлиб қолди