Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан эълон қилинган олтин қуймаларнинг кунлик сотув нархлари бўйича мониторинг натижалари шуни кўрсатмоқдаки, 2025-йилнинг навбатдаги иш ҳафтасида ҳам олтин нархи ўсиш тенденциясини давом эттирди. Ҳафталик таҳлилга кўра, бир грамм олтин нархи умумий ҳисобда 15 800 сўмга ошди. Бу эса энг кичик 5 граммлик олтин қуйманинг нархи 79 000 сўмга қимматлашганини кўрсатади.
Кунлик ўзгаришлар қуйидагича бўлди (1 грамм олтин учун):
Душанба: +1600 сўм
Сешанба: +5400 сўм
Чоршанба: +12800 сўм
Пайшанба: +12800 сўм
Жума: -15200 сўм
Мутахассисларининг фикрича, глобал геосиёсий вазиятлар, халқаро молия бозорларидаги ўзгаришлар ва валюта курсларининг тебраниши Ўзбекистон олтин нархларига ҳам бевосита таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, аҳолининг инвестицион мақсадларда олтин қуймаларини харид қилишга бўлган қизиқиши нархларга қўшимча босим сифатида таъсир қилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг