21:04 / 17.12.2016
8 820

Туркиядан энг кўп пул Ўзбекистонга жўнатилди

Туркиядан энг кўп пул Ўзбекистонга жўнатилди

Халқаро пул жўнатиш ва қабул қилиш билан шуғулланувчи СМТ (Cash Money Transfer) маълумотига кўра, Туркиядан хориж мамлакатларига пул жўнатмаларининг энг кўпи Ўзбекистонга амалга оширилди.

Туркиядан юборилган пулларнинг 36,9 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келди. Кейинги ўринларда Грузия (20,2 фоиз), Қирғизистон (15,3), Россия (10,6) ва Озарбойжон (7,2) бор.

Ўзбекистонга амалга оширилган ҳар бир пул жўнатмасининг ўртача миқдори 497 долларни ташкил этди. Грузияга эса ҳар бир жўнатувчи ўртача 303, Қирғизистонга 317, Россияга 598, Украинага 346 доллар юборган.

Туркияга пул жўнатмаларининг 57,7 фоизи Россия, 12,4 фоизи Қозоғистон, 9,6 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келди.
СМТ бош директори Баран Чағларнинг Жаҳон банки маълумотларига таяниб айтишича, 2014 йилда Туркиядан бошқа давлатларга 815 миллион доллар, 2015 йилда 850 миллион доллар жўнатилган.

Ўтган йили Туркияга пул жўнатмалари миқдори 1,4 миллиард долларни ташкил этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Туркиядан энг кўп пул Ўзбекистонга жўнатилди