date

Ўзбекистонда 8 ойда 17 мингтадан ортиқ олтин қуйма сотилди

Ўзбекистонда 8 ойда 17 мингтадан ортиқ олтин қуйма сотилди

2025 йилнинг саккиз ойи давомида Ўзбекистонда жами 17 387 дона олтин қуйма сотилди. Уларнинг умумий оғирлиги 380 кгни ташкил қилган. Бу ҳақда маълумот Марказий банкда ўтказилган матбуот анжуманида эълон қилинди.

Солиштириш учун, 2024 йил якунига кўра, 14 382 дона (236 кг) қуйма сотилган эди. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 2,5 бараварга кўп. 2020 йил билан солиштирилганда эса олтин қуйма сотуви 6 баробарга ошгани қайд этилган.

2025 йил 19 сентябрь ҳолатига кўра, регулятор томонидан қуйидаги нархлар белгиланган:

  • 5 граммли қуйма — 7,39 млн сўм;

  • 10 граммли — 14,78 млн сўм;

  • 20 граммли — 29,57 млн сўм;

  • 50 граммли — 73,93 млн сўм;

  • 100 граммли — 147,86 млн сўм.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда 8 ойда 17 мингтадан ортиқ олтин қуйма сотилди