Digital Bridge 2025 халқаро форуми доирасида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Binance асосчиси Чанпэн Чжао билан учрашди, деб Blockchain Texno хабар берди.
Тоқаев Чжаонинг глобал криптоиндустрия ва молиявий технологиялар экотизимига қўшган ҳиссасини юқори баҳолади. Унинг сўзларига кўра, Чжао етакчилигидаги ташаббуслар Қозоғистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим ўрин тутади.
2022 йилда Қозоғистонда Binance Lab асосида минтақавий криптохаб яратиш бўйича меморандум имзоланган эди. Шундан бери мамлакатда блокчейн ва криптотехнологиялар соҳасида бир қанча истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг