Американинг тез овқатланиш муассасалари тармоғи ҳисобланган McDonald’s Хитойдаги ресторанларининг 80 фоизини сотишга қарор қилди. Компания Хитой ва Ҳонконгдаги бизнесининг 80 фоизини Citic ва Carlyle Group кабилардан таркиб топган консорциумга сотиш бўйича келишувни имзолади. Бу ҳақда манбаларга асосланиб Кун.уз сайти хабар бермоқда.
Citic Limited, Сitic Capital Holdings, The Carlyle Group ва McDonald's Corporation ҳамкорликда Хитой ва Ҳонконг ҳудудида франчайзер вазифасини бажарувчи компаниясига асос солади. Бу мақсадни амалга ошириш учун 20 йил муддат ажратилган. Citic бизнеснинг 52 фоизига эгалик қилади, Carlyle — 28 фоиз улушга эга бўлади. McDonald's 20 фоиз акцияларни ўзида сақлаб қолади.
Битим қиймати 2,08 млрд долларни ташкил этади. McDonald's Хитойда сифатсиз маҳсулотлардан фойдаланилганига оид можаролардан сўнг, Morgan Stanley банкига мурожаат қилиб, Хитой, Ҳонконг ва Жанубий Кореядаги 2,8 минг ресторанини сотишда амалий ёрдам сўраган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди