Ўзбекистоннинг захиралари илк бор $59 миллиарддан ошди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари тарихда илк бор $59 миллиарддан ошиб, $59,3 миллиардга етди. Захиралар бир ой ичида $4 миллиарддан кўпроққа ошган: октябр ойида бу кўрсаткич $54,9 миллиард эди. Захиралардаги олтиннинг физик ҳажми 11,9 миллион троя унсиясида сақланиб қолган, унинг умумий қиймати эса олтин нархи ошиши сабаб $47,8 миллиардга етган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотларига кўра, мамлакатнинг олтин-валюта захиралари тарихда илк бор $59 миллиарддан ошиб, рекорд кўрсаткичга эришди. Бу ҳақда регуляторнинг ҳисоботида қайд этилган.
Ушбу кўрсаткич биргина ой ичида $4 миллиарддан кўпроққа ошди. Агар жорий йилнинг октябр ойида захиралар $54,9 миллиардни ташкил қилган бўлса, ҳозирда бу миқдор $59,3 миллиардга етди.
Мамлакатнинг молиявий барқарорлиги асосан олтин захираларига асосланган. Захиралардаги қимматбаҳо металнинг физик ҳажми 11,9 миллион троя унсиясида сақланиб қолган бўлса-да, дунё бозорида олтин нархининг ошиши туфайли унинг умумий қиймати $47,8 миллиардга етди.
Валюта захиралари эса юқори ликвидли активлар ва хорижий валютадан иборат бўлиб, $9,8 миллиардни ташкил қилмоқда.

























Изоҳлар 0
…