«Мегафон» акциядорлари 740 млн доллар эвазига Mail.Ru Group қимматли қоғозларини харид қилиш режасини тасдиқлашди. Шу билан мобил алоқа оператори 15,2 фоиз акциядорлик сармояси ва компаниянинг 63,8 фоиз овозига эга бўлади. Бу ҳақда Кун.уз сайти ёзмоқда.
Овоз бериш чоғида «Мегафон»нинг 25,17 фоиз акциясига эгалик қиладиган Telia Company ҳамда 3,92 фоиз ғазначилик акцияларига эга операторнинг ўзи иштирок этган. «Мегафон»нинг йирик акциядори Алишер Усмонов ва ҳамкорларининг USM Group гуруҳи ушбу битимдан манфаатдор бўлгани сабабли овоз беришда иштирок этмаган.
«Мегафон» Mail.Ru Group гуруҳининг USM гуруҳига кирувчи — New Media and Technology Investment, New Media Technologies Capital Partners ва Ardoe Finance’ларга тегишли ҳиссаларини харид қилишни хоҳламоқда. Оператор шу мақсадда 640 млн доллар сарфлашни режалаштирган. Битим амалга оширилгандан сўнг бир йил ўтгач, яна 100 млн доллар берилади.
Мазкур келишувни амалга ошириш учун уни Россия Федерал монополияга қарши кураш хизмати тасдиқлаши керак бўлади. Маъмурият раҳбари Игорь Артемьевга кўра, у битимга тўсқинлик қиладиган жиҳатларни кўрмаяпти.
Mail.Ru Group ва «Мегафон» аллақачон биргаликда маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасида келишиб олган. Масалан, Yota виртуал оператори негизида «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари учун VK Mobile лойиҳаси ишга туширилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди