АҚШнинг Facebook компанияси ўтган чорак ва 2016 йил бўйича молиявий ҳисоботини эълон қилди. Компания ҳисоботи бунга далолат қилади.
Шундай қилиб, унга кўра, Facebook тармоғининг 2016 йил сўнгги чорагидаги даромади 8,81 млрд долларни ташкил этган, бу 2015 йилнинг айни чораги билан таққослаганда 51 фоизга кўп демакдир. Бунда компания соф фойдаси 3,57 млрд долларни ташкил этган, бу эса 2015 йил сўнгги чораги кўрсаткичидан 128 фоизга кўп эканини билдиради, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
2016 йил якунлари бўйича, компания жами даромади 27,64 млрд доллардан иборат бўлган, шундан 10,22 млрд доллари соф фойда экани таъкидланган. Шундай қилиб, Facebook компаниясининг бу кўрсаткичи 2015 йилга қараганда 177 фоизга ўсган.
Бундан ташқари, декабрь ойида ижтимоий тармоққа ҳар куни кирган фойдаланувчиларнинг ўртача сони 1,23 млрд кишини ташкил этган. Бу борада 2015 йилга нисбатан 18 фоизлик ўсиш қайд этилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди