
Европанинг HSBC Holdings банкининг 2016 йилдаги соф даромади 4,4 марта пасайиб, 3,45 млрд долларни ташкил этган. 2015 йилда бу кўрсаткич 15,1 млрд долларни ташкил этган. Банк амалиётидан тушган фойда 3,4 мартага камайиб, у ҳам рақамларда 3,45 млрд доллардан иборат бўлган, деб ёзади Кун нашри.
HSBC бош директори Стюарт Гулливернинг баёнот беришича, кўрсаткичларнинг пасайишига 2016 йилда рўй берган «қатор йирик ҳодисалар» сабабдир. Хусусан, Европадаги Global Private Banking бўлими қарзларидан воз кечилиши, Бразилиядаги бизнесни сотишдан кўрилган зарар, HSBC бизнесини стратегияга мослаштириш бўйича харажатлар шулар жумласига киради. Ҳисоботда, шунингдек, жорий йилда жаҳон иқтисодиётига хавф солаётган таҳдидлар ҳақида сўз юритилган.
Банк ҳисоботида Европа борасида шундай дейилади:
«Европа давлатлари сиёсий кескинлик кучайишига дуч келади, улар миграция, терроризм ҳамда Россия билан муносабатлар кескинлашувининг кучайишига доир хавотирларга учрайди. Бундан ташқари, Буюк Британия ва ЕИ ўртасидаги бўлғуси муносабатларнинг ноаниқлиги ҳам салбий омил бўлиб хизмат қилади. 2017 йилдаги Германия, Франция, Нидерландия ва катта эҳтимол билан Италиядаги сайловлар ноаниқликни кучайтиради».
Ушбу ҳисобот эълон қилинганидан сўнг, банк акциялари нархи 1 фоизга қимматлашган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг