Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Ravon бренди билан хорижга экспорт қилинаётган ўзбек автомобиллари тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кун.уз ёзмоқда. У "Ўзавтосаноат" АЖ ва "Туркманистон" давлат савдо маркази ҳамкорлигидаги "Туркман-ЎзАвто" хўжалик жамияти томонидан ташкил этилди.
Маросимда енгил автомобиллар ишлаб чиқарувчи "GM Uzbekistan" АЖ, Isuzu юк машиналари ва автобуслари ишлаб чиқарувчи "СамАвто" МЧЖ, MAN бренди остида юк машиналари, махсус техникалар ва прицеплар ишлаб чиқарувчи ўзбек-немис қўшма корхонаси расмий вакиллари иштирок этдилар. Тақдимотга автомобилсозлик соҳаси вакиллари, дипломатик миссиялар раҳбарлари ва автоишқибозлар ҳам таклиф этилди.
Унда Ravon Gentra, Ravon Nexia R3 ва Ravon R4 моделлари намойиш этилди. Ишлаб чиқарувчи компания вакили автомобиллар жаҳон стандарти ва экологик талабларга жавоб бериши, кондиционер, рул гидрокучайтиргичи билан жиҳозлангани, тежамкорлиги ва бошқа хусусиятлари ҳақида ахборот берди.
Тақдимотда шунингдек, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, коммунал хизматлар соҳалари учун мўлжалланган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автотехникалар ҳам намойиш этилди. "Туркман-Ўзавто" хўжалик жамияти "GM Uzbekistan" АЖнинг дистрибьютори ҳисобланади.
Жамият ўтган 10 йиллик фаолияти давомида жамият Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган икки мингга яқин Chevrolet ва Uz-Daewoo автомобилларини сотган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди