Марказий банк ва Ўзбекистон банклар ассоциацияси банклараро чакана тўлов тизимида мижозларга хизмат кўрсатишда “сўм” пластик карточкалари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишда банк ва нобанк кредит ташкилотлари учун амалдаги тарифлар режасига айрим ўзгариш ва қўшимчалар киритди, деб ёзмоқда "Uz24" сайти.
Янги тартибга кўра, пластик карточкадаги қолдиқ маблағларни капиталлаштириш тижорат банклари билан тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. Илгари тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари ҳисобварағидаги қолдиқ маблағларга ҳисобланадиган фоизлар Республика Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси (9%) дан кам бўлмаган миқдорда белгиланган эди.
Қайд этиш лозимки, тижорат банклари томонидан пластик карточкалардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтириш чоралари кўриб борилмоқда. Ҳозирги пайтда жисмоний шахсларга пластик карточкалар орқали қисқа муддатли истеъмол кредитлари беришни (overdraft) йўлга қўйиш бўйича тартиб ишлаб чиқилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди