13:57 / 22.03.2017
8 178

Ўзбекистонда тадбиркорларни микрокредитлаш тизими соддалаштирилади

Ўзбекистонда тадбиркорларни микрокредитлаш тизими соддалаштирилади
2017 йил 17 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг кенг қатламини микрокредитлаш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»га қарорини имзолаган эди. Қарор шахсий меҳнат фаолиятига туртки бериш билан аҳоли бандлигини ошириш мақсадида имтиёзли кредитлар олиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилади, деб ёзади Кун.уз нашри.

Қарорга кўра, янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорлик субъектларига кредит олиш тартибини соддалаштириш кўзда тутилган. Бунда уларга энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида кредит тақдим этиш мумкин бўлади. Кредит бадали сифатида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни қўйишга рухсат берилади.

Бундан ташқари, «Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳақида»ги қонуннинг 11-моддасига биноан, янги рўйхатдан ўтган хусусий ва оилавий тадбиркорлик субъектларига мазкур органларнинг кафолати билан энг кам ойлик иш ҳақининг 60 баравари миқдорида кредит тақдим этиш мумкин бўлади.

Янгидан рўйхатдан ўтган якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорлик субъектлари сартарошлик, санитар-техник хизматлар, калит ясаш, оптика, соат, маиший техникаларни таъмирлаш, пайвандлаш ишлари, дизайн бўйича хизматлар, пахта ва жун тозалаш ва титиш каби ишлар учун микрокредит олганлар 2021 йил 1 январигача олти ой муддатга солиқдан озод этилади.

Агар тадбиркорлик фаолияти рўйхатга олинганидан 12 ой ичида тугатилса ёки 3 ой ва ундан кўп муддатга тўхтатилса, белгиланган солиқ ўтган давр учун тўлиқ тўланиши керак бўлади.

Қарорда аниқлик киритилишича, 47та бориш қийин бўлган туманларда имтиёзли кредит жамғармасининг кредитлари тижорат банклари томонидан якка ва оилавий тадбиркорлик субъектларига энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида берилади.

Жойлардаги давлат ҳокимият органларига тижорат банклари кредитлари ҳисобига олинаётган қорамол, қўй, эчки, қуён, қуш, балиқ, асалари уялари, мевали дарахтлар, узум кўчатлари, уруғлар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари, маиший техникалар, асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари ва бошқа маҳсулотларни ҳеч қандай чекловларсиз етказиб бериш вазифаси юкланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда тадбиркорларни микрокредитлаш тизими соддалаштирилади