date

Эроннинг дрон ҳужуми БААнинг Фужайра нефть омборига зарар етказди

Эроннинг дрон ҳужуми БААнинг Фужайра нефть омборига зарар етказди

Finansist busines телеграм каналининг хабар беришича, Эрон томонидан амалга оширилган ҳужум Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) Фужайра шаҳридаги нефть базасига шикаст етказган.

Ушбу порт Уммон қўлтиғи соҳилида, Ормуз бўғозидан ташқарида жойлашган бўлиб, бу уни нефть экспорти учун стратегик жиҳатдан муҳим муқобил йўналишга айлантиради. Фужайра порти нефть ва нефть маҳсулотларини сақлаш ҳамда қайта юклаш бўйича дунёдаги энг йирик хаблардан бири ҳисобланади. Шунингдек, у Форс кўрфази мамлакатлари учун асосий захира сақлаш маркази вазифасини ўтайди.

Экспертларнинг фикрича, ушбу ҳужум минтақадаги энергия хавфсизлигига жиддий таҳдид солиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Эроннинг дрон ҳужуми БААнинг Фужайра нефть омборига зарар етказди