
Хитой импорти яқин беш йил ичида 8 трлн долларни ташкил этади. Бу ҳақда ХХР Давлат кенгаши раҳбарининг ўринбосари Чжан Гаоли маълум қилган, деб ёзади Кун.уз нашри.
"Импорт тезкор равишда ўсади. Биз, шунингдек, 600 млрд доллар миқдорида чет эл инвестициясини мамлакатга йўналтиришни мақсад қилганмиз", - деб таъкидлаб ўтди у Боаода ўтган Осиё иқтисодий форумида.
Чжан Гаолининг сўзларига кўра, Хитой ҳукумати чет эл сармояси учун мамлакатда янада қулай шарт-шароит яратишни мақсад қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар