28 март куни Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигида Microsoft компаниясининг делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, деб ёзади Соф.уз сайти.
Айни дамда Microsoft компанияси вакиллари, Тошкентда ўтказилаётган "Microsoft Innovation day" анжуманида иштирок этиш учун, Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турибди.
Учрашувда меҳмонлар Microsoftнинг МДҲ давлатларидаги лойиҳа ва тажрибалари хусусида тўхталиб, компаниянинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришга қизиқиш билдирдилар.
Ўзбекистон томони ушбу ҳамкорлик ҳар иккала томон учун ҳам самарали бўлишини қайд этиб, давлат бошқарувида, ижтимоий-иқтисодий тармоқлар, шунингдек таълим соҳаларига ахборот технологияларини жорий қилиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилди.
Учрашувда Ўзбекистондаги Ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси учун кадрлар тайёрлайдиган университетлар ҳамда Миcрософт ўртасидаги IT-таълим йўналишидаги ўзаро алоқаларнинг истиқболи, аҳамияти тўғрисида алоҳида қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, беш кун олдин Microsoft Тошкентдаги Инха университетига компания профессионал маҳсулотларидан бепул фойдаланиш учун 700та ваучер совға қилган эди. Совға қилинган Microsoft Imagine дастурлар жамланмаси ёрдамида IUT талабалари Windows операцион тизими, Microsoft Azure, Visual Studio, SQL Server, Xamarin ва бошқа дастурлардан бепул фойдаланишлари мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди