10:29 / 10.04.2017
5 615

Россия Беларусга 1 миллиард долларлик кредит ажратади

Россия Беларусга 1 миллиард долларлик кредит ажратади
Беларусь Россиядан тахминан 1 миллиард долларлик кредит маблағларини олишга умид қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири ўринбосари Владимир Семашко маълум қилди, деб ёзади "Кун.уз" нашри.

"Яна тахминан 1 миллиард долларлик кредитни яхши шартларда ажратиш ҳақида топшириқ берилди", - дея таъкидлаб ўтди бош вазир ўринбосари Россия ва Беларусь президентларининг Санкт-Петербургда 3 апрель куни бўлиб ўтган учрашуви якунлари ҳақида гапирар экан.

Шунингдек унинг маълум қилишича, Россия томонидан жорий йилда Беларусга Евроосиё барқарорлаштириш ва тараққиёт жамғармасининг икки кредит транши ажратилишига кўмак беради. "Беларусга ҳаммаси бўлиб 600 млн. долларлик кредит жуда қулай шартларда берилади: паст ставкалар, яхши муддатлар", - дея айтиб ўтди Беларусь бош вазири ўринбосари.

Аввалроқ Беларусь бош вазирининг биринчи ўринбосари Василий Матюшевский Россия ҳамда Беларусь республиканинг 750-800 млн. долларлик қарз мажбуриятларини қайта молиялаштириш ҳақида қарорга келишгани ҳақида айтиб ўтганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Россия Беларусга 1 миллиард долларлик кредит ажратади