Ўзбекистонда кафе ва ресторан бизнеси ўсишда давом этмоқда

2026 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистонда умумий овқатланиш корхоналари савдо айланмаси 49,8 триллион сўмни ташкил этди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,2 фоизга кўп. Бу кафе ва ресторанларга талаб ошиб бораётганини кўрсатмоқда.
2026 йил 1 апрель ҳолатига кўра, мамлакатда умумий овқатланиш соҳасида 27 минг 312 та тижорат корхонаси фаолият юритмоқда.
Аввалроқ январь–февраль ойларида ушбу йўналишдаги савдо айланмаси 33,7 триллион сўмга етгани маълум қилинган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг