Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, иқтисодиёт вазирлиги ва молия вазирлиги томонидан (2017 йил 24 апрелда №2877 рақам остида) қабул қилинган қарорга кўра давлат буюртмаси билан харид қилинадиган мева ва сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз экинлари ва узум етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларнинг харажатларига бўнак (аванс) ажратиш тартиби ҳақидаги Низом тасдиқланди. Бу ҳақда Кун нашри маълум қилди.
Унга кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиси буюртмачи билан контракт шартномаси кучга кирганидан 3 банк кунидан ортиқ бўлмаган муддатда бўнак маблағларни олиш учун ўзига хизмат кўрсатаётган банкда махсус ҳисоб рақами очиши керак.
Бўнак маблағларининг ҳажми контракт шартномаси қийматининг 40 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатда агротехника чора-тадбирларининг ўтказилиш муддати, шунингдек улар сарфланадиган харажатларга кўра, бўнак маблағларини бериш муддатлари кўрсатиб ўтилган.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган 2017 йил 1 майдан эътиборан кучга кирган.
Ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳи ва унга боғлиқ бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди