Қарздорлик учун гаровдаги автотраспорт воситаси сотилди

Қарздорлик учун гаровдаги автотраспорт воситаси сотилди

Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Р.А.дан ундирувчи “Ipak yo'li Bank” фойдасига 347.909,9 минг сўм кредит қарздорлик ундириш ва ундирувни гаров мулки ҳисобланган Ж.А.га тегишли «KIA K5» русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Тошкент вилоят бошқармаси иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, кредит қарздорликни ундириш мақсадида ижро варақасида кўрсатилган Ж.А.га тегишли бўлган гаров мулки хатланиб, қарздорликни тўламаган тақдирда ундирув ушбу гаров мулкига қаратилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

Шунга қарамасдан, қарздор томонидан кредит қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси инспекторининг қарорига асосан ушбу гаров мулки электрон онлайн-аукцион орқали сотувга чиқарилиб, 217.560,0 минг сўмга сотилган ва сотувдан тушган пул маблағи ундирувчи “Ipak yo'li Bank” фойдасига ўтказилиб берилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар