
Ўзбекистон ва Хитой яқин йилларда ўзаро товар айланмаси ҳажмини 10 млрд долларгача оширмоқчи. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Пекинда айтиб ўтди.
Мирзиёевнинг айтишича, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги товар айланмаси жорий йилда 5 млрд долларга етади ва яқин йилларда ўзаро савдо ҳажми 2 баробарга ортади.
Мирзиёев Хитой Ўзбекистон иқтисодиётига фаол равишда инвестиция киритаётганини таъкидлаб ўтди. Ҳозирда Ўзбекистонда Хитой сармояси иштирокида 700 дан ортиқроқ компания ва фирмалар фаолият юритмоқда. Мирзиёевнинг таъкидлашича, Хитой Ўзбекистон иқтисодиётига 8 млрд долларга яқин маблағ йўналтирган.
2016 йил якунларига кўра, ўзаро товар айланмаси ҳажми 4,2 млрд долларни ташкил қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар