Ўзбекистон бензин импортини 54 фоизга оширди

Иқтисодиёт1 дақиқа ўқиш66
Ўзбекистон бензин импортини 54 фоизга оширди

Ўзбекистон 2026 йилнинг январ–июль ойларида бензин импортини сезиларли даражада оширди. Дастлабки 7 ойда мамлакатга 710 минг тонна бензин олиб келинган.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 248,3 минг тоннага ёки 54 фоизга кўп. Жорий йилда импорт қилинган бензиннинг умумий қиймати 426 млн АҚШ долларини ташкил этган.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2026 йилнинг январ–июль ойларида импорт қилинган бензиннинг ўртача нархи ҳар тонна учун 600 долларга тўғри келган.

Таққослаш учун, 2025 йилнинг шу даврида Ўзбекистон 264,9 млн долларлик 461,7 минг тонна бензин импорт қилган. Ўшанда бир тонна бензиннинг ўртача қиймати 575 доллар бўлган.

Шу тариқа, бир йил ичида бензин импорти нафақат ҳажм жиҳатдан, балки умумий қиймат бўйича ҳам ошган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Бир киши кам бўлиб ўйнаган «Борнмут» сафарда «Сельта» устидан иродали ғалаба қозонди
  2. Спорт
    Беҳруз Каримов тўлиқ ўйнаган баҳсда «Лугано» сафарда «Яблонец»га мағлуб бўлди
  3. Спорт
    Европа Лигаси 5-тур: «Ювентус»дан йирик ғалаба, «Кристал Пэлас»дан иродали камбэк
  4. Спорт
    Афинадаги суперкамбэк: «Милан» 0:2 ҳисобида ортда қолиб, «Олимпиакос»ни таслим этди
  5. Спорт
    Жавоҳир Синдаров ва Гукеш Доммаражу учинчи партияда ҳам муроса кўчасини танлади
  6. Маданият
    Жастин Бибернинг рафиқаси Ҳейли қандай қилиб миллиардлик бизнес қурди?
  7. Спорт
    Ювентус — Омония: таркиблар ва жонли матн
  8. Маданият
    Етти ёшли қизининг онаси «Коинот гўзали» бўлди
  9. Техно
    1Password пароллар менежерига хакерлик ҳужуми уюштирилди
  10. Дунё
    Москвада мигрантлар учун иш патенти нархи 2027 йилдан ошади