
Украина Россияга ўз сут маҳсулотларини экспорт қилишда юзага келган муаммолар сабабли ушбу маҳсулотларни Қозоғистонга етказиб бериш бўйича келишувга эришди ва бундай маҳсулотлардан Европа давлатларига ҳам сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Украина Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Айварас Абрамавичус маьлумотига таяниб Kun.uz маълум қилди.
Абрамавичус Қозоғистонда Украинанинг 8та компанияси ишлаши мумкинлигини қайд қилиб ўтди. Вазир, шунингдек, қолган сут маҳсулотлари ЕИга экспорт қилинишига умид билдириши айтди.
“Европа билан йил охиригача 5та корхона Европа Иттифоқига сут маҳсулотлари экспорт қилиши учун рухсат олиши бўйича музокаралар олиб борилмоқда”, деб таъкидлади Абрамавичус.
Россиянинг Россельхознадзор ва Роспотребнадзор ташкилотлари 2014 йилда Украинадан бир қатор маҳсулотларни уларнинг сифатига билдирилган эътирозлар сабабли Россияга киритилишини вақтинчалик ман қилиб қўйган эди. Ман қилинган маҳсулотлар орасида пишлоқ, соя, кунгабоқар, жўхори уни, чўчқа гўшти, картошка, мева-сазбавот маҳсулотлари, балиқ консервалари, соклар, қандолатчилик маҳсулотлари ва сут маҳсулотлари бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар