Икки россиялик асир Харков яқинидаги колониядан қочгани айтилмоқда

19 август куни кечқурун Украинанинг Telegram каналлари икки ҳарбий асир Украинадаги колониядан қочиб кетгани ҳақида хабар берди.
"Икки россиялик асир Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчисини ўлдириб, Харков вилояти Изум тумани Петровское қишлоғидаги колониядан қочган," - деб ёзади Украина ОАВлари. Қочганлар 25-армия таркибида хизмат қилган Сайфоллоҳ Раҳматов ва Евгений Данилов экани қайд этилган.
Маълумотларга кўра, 1997 йил 10 майда туғилган Сайфоллоҳ Раҳматов Тожикистон фуқароси сифатида кўрсатилган бўлиб, “Сабля” тахаллусидан фойдаланган. 2004 йил 1 сентябрда туғилган Евгений Данилов эса Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида туғилган ва “Рокер” тахаллусига эга экани айтилмоқда.
Тарқалган хабарларга кўра, қочиш вақтида улар Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчисини ўлдирган, унинг қуролини ҳамда тўқ кулранг Mercedes ML350 автомобилини олиб, ҳудудни тарк этган.
Украина Давлат жиноят-ижроия хизмати бундай воқеа содир бўлмаганини маълум қилди.
"Украинанинг ГУИС тизимидаги муассасалардан маҳкумлар, маҳбуслар ва ҳарбий асирларнинг қочиши кузатилмади," - дейилади хабарда.






























Изоҳлар 0
…