date
views 9 023

Intel даромадлари ахборот марказлари ҳисобига ошмоқда

Intel даромадлари ахборот марказлари ҳисобига ошмоқда

Intel компаниясининг 2015 йилнинг 2-чорагидаги даромадлари ахборот марказлари қурилиши ва буюмлар интернети ривожлантирилиши ҳисобига кутилгандан кўра юқорироқ бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлигига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Корпорациянинг компьютерлар учун процессорлар ишлаб чиқаришдан олган тушуми 13,5 фоизга камайиб, 7,54 млрд долларни ташкил қилди. Бироқ корпорациянинг сервер сегмент ва ахборот марказлари учун юқори унумдорликка эга процессорлар ишлаб чиқаришидан олган тушуми 9,7 фоизга ошиб, 3,85 млрд долларни ташкил қилди.

Корпорациянинг соф даромади аввалги йилги 2,8 млрд доллардан 2,71 млрд долларгача тушиб кетди, бироқ капитал харажатлар камайтирилгани ҳисобига битта акция ҳисобида даромадни 0,55 доллар даражасида ушлаб қолишга муваффақ бўлинди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Intel даромадлари ахборот марказлари ҳисобига ошмоқда