7 208
Марказий банк: Йирик банкноталарнинг чиқарилиши инфляция даражаси ва нархлар барқарорлигига таъсир кўрсатмайди
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасида 22 августдан қиймати 50 000 сўмга тенг банкнота муомалага чиқарилиши ҳақида хабар берган эдик. Бу хабар тарқалганидан сўнг, турли шов-шувларга сабаб бўлди.”Бу инфляцияни юзага келтиради” деган фикрлар ҳам бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ана шундай гап-сўзларга чек қўйиш мақсадида 50 000 сўм қийматдаги банкнотани муомалага чиқарилиши бўйича шарҳ берди.
Унга кўра, сўнгги йилларда ўртача иш ҳақи миқдорининг ошиб бориши ҳамда аҳолига иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни тўлашда, шунингдек, нақд пулдаги ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайликлар яратиш мақсадида 50 000 сўмлик банкноталар муомалага киритилмоқда.
“Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, муомалага йирик банкнотларнинг чиқарилиши иқтисодиётдаги пул массасининг ўзгаришига олиб келмайди ҳамда инфляция даражаси ва нархлар барқарорлигига таъсир кўрсатмайди”, дейилади Марказий банк хабарида.
50 000 сўмлик пул бирлигини жорий этиш нақд пулдаги ҳисоб-китобларни ихчамлаштириш, нақд пулни ташиш, етказиш ва сақлаш билан боғлиқ ҳаражатлар ва ноқулайликларни камайтиришга, банкоматлар орқали аҳолига хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтиришга имконият яратади.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди