
Хитойнинг Alibaba интернет-компанияси соф даромади 2017 молиявий йилнинг 1-чораги якунларига кўра, 1,96 маротабага ошди ва 2,07 млрд долларни ташкил қилди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Бир акцияга тўғри келадиган даромад 0,83 долларни ташкил қилган. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 0,38 доллар бўлган эди. Таҳлилчилар эса даромадни 0,91 доллар атрофида баҳолашганди.
Тушум йиллик ҳисобда 56 фоизга, яъни 7,403 млрд долларгача ошган. Компания даромад ўсишини Lazada ва AliExpress платформалари ҳисобига Хитойдаги чакана бизнеси 57 фоизга, дунёдагиси эса 2,3 маротабага ошгани билан тушунтирган.
Компаниянинг Alibaba Cloud бўлими тушуми йиллик ҳисобда 96 фоизга ошган.
Компаниянинг операцион маржаси 7 фоизга ошган. Харажатлар анча камайган.
Бу ҳисобот ортида Alibaba’нинг жорий йилда 90 фоизга қимматлашган акциялари яна 2,77 фоизга ошган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар