14:04 / 30.08.2017
6 252

Россиядаги энг бой оилалар маълум қилинди

Россиядаги энг бой оилалар маълум қилинди
Россиядаги ўнта энг бой оиланинг умумий давлати сўнгги йил ичида 2 млрд долларга ошиб, 27 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда «Forbes»га таяниб «Кун.уз» хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, рейтингда 9,91 млрд долларга эга Гуцериевлар оиласи етакчига айланди.

Ротенберглар оиласи 4,2 млрд доллар билан иккинчи ўринни эгаллаган. Аниқлик киритилишича, Аркадий Ротенбергга 2,5 млрд доллар, унинг акаси Борис Ротенбергга эса 1 млрд доллар тегишли. Аркадий Ротенбергнинг ўғли Игорда – 700 млн доллар бор.

Рўйхатнинг учинчи поғонасидан ака-ука Алексей ва Дмитрий Ананьевлар 2,7 млрд доллар билан жой олди.

ТАИФ эгалари Айрат ва Радик Шаймиевлар рейтингнинг тўртинчи ўрнидан жой олди. Уларнинг ҳар бирида 1,1 млрд доллар бор. Ўз навбатида Айрат Шаймиевнинг ўғли Тимурнинг давлати 15 млн долларга баҳоланади.

Forbes бешинчи поғонага ака-ука Зиёвуддин ва Магомед Магомедовларни жойлаштирди. Уларнинг давлати 1,75 млрд долларга баҳоланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Россиядаги энг бой оилалар маълум қилинди