06:30 / 13.09.2017
9 071

Самарқандда “Ургут” эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади

Самарқандда “Ургут” эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида»ги фармонига кўра, Самарқанд вилоятининг Ургут, Пастдарғом ва Нуробод туманларида 816 гектар ер майдонига эга бўлган «Ургут» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди, деб хабар берди ЎзА.

Ўтган вақт мобайнида эркин иқтисодий зона дирексияси фаолият бошлаб, ҳудудда амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳалар ишлаб чиқилди. 2017—2018 йилларда бу ерда 281,1 миллион долларлик 80 лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган ва бунинг самарасида 5 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Айни пайтда 50 га яқин лойиҳа тасдиқланиб, уларни ҳаётга татбиқ этишга киришилмоқда.

Эркин иқтисодий зонада фаолият бошлаётган 39 тадбиркорлик субъектига тантанали равишда гувоҳномалар топширилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Самарқандда “Ургут” эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади