5 781
Валютани ЭКИҲнинг 500 баравари ва ундан юқори суммага сотишда паспорт талаб этилади
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартиришлар киритилди (рўйхат рақами 2886-1, 2017 йил 5 сентябрь). Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Тузатишлар билан улар амалга оширилганда банклар мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни кўришлари керак бўладиган бир марталик банк операциялари миқдори оширилди. Энди ЭКИҲнинг 500 бараварига (илгари – ЭКИҲниг 100 баравари) тенг ёки ундан ошган сумма қуйидаги ҳолларда лозим даражада текшириш учун асос бўлади:
- жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютаси сотилишида;
- жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютасининг майдаланишида, алмаштирилишида ва (ёки) бошқа чет эл валютасига айирбошланишида (конверсия);
- жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасининг инкассога ва (ёки) экспертиза учун қабул қилинишида.
Маълумот учун: тижорат банклари томонидан мижозни лозим даражада текшириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:
- тегишли ҳужжатлар асосида мижознинг ва у қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текширишни;
- мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялашни;
- ўрнатилган иш муносабатлари ёки ўтказилиши режалаштирилаётган операцияларнинг мақсади ва характерини ўрганиш;
- мижоз томонидан амалга ошириладиган иш муносабатлари ва операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказишни.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда