Forbes журналининг 100 йиллигига Foxconn компанияси асосчиси, тайванлик миллиардер Терри Гоу муваффақиятли карьера ҳақида қисқача эссе ёзди. У бу эсседа муваффақиятли профессионал бўлиш йўлидаги уч босқич ҳақида сўзлаб берди.
Гоу Forbes’нинг 2016 йилги рейтинги бўйича 6,7 млрд долларлик бойлик билан тайванлик миллиардерлар орасида 4-ўринни эгаллаган.
Foxconn Тайваннинг Hon Hai Precision Industry Co., Ltd. компаниясининг савдо номи бўлиб, бу компания 2005 йилдан бери ўзида Тайваннинг энг йирик компанияси мақомини сақлаб келмоқда. Бу компанияда миллиондан кўпроқ одам ишлайди, улардан 700 минги Тайваннинг ўзида фаолият юритади.
“Карьерамнинг илк 20 йили давомида барча кучимни пул топишга сарфлаганман. Улар зарур эди, чунки уларсиз ўз идеалларим, мақсадларимга эриша олмасдим.
Кейин эса яна 20 йил давомида ўз идеалларимга интилдим. Вақти келиб менинг ҳаётим янги маъно касб этди ва мен қандай ишлаш ҳамда қўйилган мақсадларга қандай эришиш кераклигини англадим.
Кейинги 20 йил эса менга завқ келтирувчи нарса устида ишламоқчиман. Менинг қизиқишларим ва устувор мақсадларим, ҳаёт тажрибам ва аввалги ютуқларим ёш авлодни тайёрлаш учун ҳар қачонгидан керак бўлмоқда. Жуда тез орада у дунёга янги ва фойдали нарса бериши мумкин.
Ўз профессионал фаолиятида бу уч босқични ўтишга улгурадиганлар ҳақиқатан бахтиёр инсонлардир”, деб ўз фикрлари билан бўлишди миллиардер. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди