date
views 7 376

Ўзбекистонда АҚШ долларининг расмий курси 2663,45 сўмга етди

Ўзбекистонда АҚШ долларининг расмий курси 2663,45 сўмга етди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2015 йилнинг 19 октябридан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 14 сўм 23 тийинга қимматлашиб, қиймати 2663,45 сўмни ташкил қилмоқда. 1 Евро 58 сўм 58 тийинга қимматлашиб 3039 сўм 59 тийинни ташкил қилиб турибди.

Бу ҳафтада Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати кичик миқдорда ўсди. Янги курсга кўра, 1 Россия рубли 19 тийинга қимматлашиб, 43 сўм 41 тийин қийматга эга бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда АҚШ долларининг расмий курси 2663,45 сўмга етди