“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси хўл ва қайта ишланган мева сабзавот маҳсулотлари экспортининг ҳажмини янада кенгайтириш мақсадида хорижлик ҳамкорлар билан алоқаларни ўрнатиб келмоқда. Жумладан, Россия бу борада асосий ҳамкоримиз хисобланади ва йилдан-йилга ушбу мамлакатга юборилаётган мева-сабзавот экспорти ҳажми ошиб бормоқда.
1 декабр куни “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси раиси Тохиржон Жалилов Россия Федерация кенгаши қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Сергей Лисовский билан музокара олиб борди.
Сергей Лисовскийнинг сўзларига кўра, Россия ахолиси томонидан экологик тоза, ўзида барча фойдали элементларини сақлаб қолган ва шифобахш хусусиятларга эга бўлган ўзбек мева-сабзавотларига эҳтиёж ўсаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Ўз навбатида, С.Лисовский Россия, Ўзбекистонда замонавий логистика марказларини барпо этиш борасида инвестиция киритиш таклифини билдирди. Логистика марказлари қурилишида россиялик ушбу соҳа мутахассислари жалб этилади ва уларнинг яқин кунларда юртимизга ташриф буюриши кутилмоқда.
Тохиржон Жалилов айни пайтда “Ўзагроэкспорт” АЖ Россиядаги савдо уйлари орқали "Тандер", X5 Retail Group, "Холидей" ДК, "Мария-Ра", "Монетка" ва "Челны-хлеб" савдо марказларига мунтазам мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб берилаётганлигини айтиб ўтди.
Тадбир сўнгида Россиядан шакар, гўшт ва балиқ маҳсулотларини юртимизга олиб келиш мақсадга мувофиқ эканлиги билдириб ўтилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди