16:20 / 17.01.2018
4 343

Биткоин курси сутка давомида 25 фоизга арзонлашди

Биткоин курси сутка давомида 25 фоизга арзонлашди
Охирги сутка давомида биткоин курси 25 фоиздан ортиққа тушиб, 11 минг долларни ташкил этди, деб ёзади «Daryo».

Coinmarketcap портали маълумотига кўра, Тошкент вақти билан 21:39 да унинг минимал қиймати 10,194 минг долларни ташкил этган. 16 январь тонгида криптовалюта 13,909 минг доллар кўрсаткичда савдо қилинган. Шу тариқа сутка давомида унинг курси 26,7 фоизга пасайиб кетди. 2017 йил декабридаги максимумдан (20,09 минг доллар) курс 50,7 фоизга тушди.

Бироқ савдоларнинг ёпилишида, Тошкент вақти билан 22:34 да биткоин курси 11,383 минг долларга кўтарилди. Валюталар курси бозор капитализацияси бўйича дунёдаги иккинчи криптовалюта Ethereum’да (у 16 фоизга арзонлашди) ҳам пасайди, Ripple 24 фоиздан ортиққа, Bitcoin Cash 20 фоизга арзонлашди.

Аввалроқ экспертлар буни биткоин курси ўсишига умид қилган кичик инвесторлар ҳафсаласи пир бўлиши, шунингдек, криптовалюталар тартибга солиниши ҳақидаги салбий янгиликлар билан боғлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Биткоин курси сутка давомида 25 фоизга арзонлашди