20:20 / 26.01.2018
5 019

Америкада «Ўзбекистон» ва «Фарғона» бренди рўйхатдан ўтказилиб, маҳсулотларимиз «Amazon» интернет-дўконида сотилади

Америкада «Ўзбекистон» ва «Фарғона» бренди рўйхатдан ўтказилиб, маҳсулотларимиз «Amazon» интернет-дўконида сотилади
Халқаро тўқимачилик кўргазмасининг Ўзбекистон бўлмаси

Ўзбекистон делегацияси АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган «TexWorld USA» нуфузли халқаро тўқимачилик кўргазмасида иштирок этди. Бу ҳақида «Халқ сўзи online» хабар берди.

Кўргазма якунида Ўзбекистондан тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича инфратузилма, жумладан, логистика ва суғурта тизимини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.

Ўз навбатида, ўзбек товарларини онлайн савдо тизимлари, жумладан, дунёнинг энг йирик интернет-дўкони — «Amazon» тармоғида сотиш, уларни почта орқали АҚШга юбориш йўллари ишлаб чиқилди. Айни чоғда Америкада «Фарғона» бренди рўйхатдан ўтказилиб, яна бир савдо белгиси ҳисобланган «Ўзбекистон» илгари сурилаяпти.

Бундан ташқари, Нью-Йоркдаги «Ўзтрейд» савдо уйи имкониятларидан фойдаланган ҳолда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган текстиль маҳсулотларини катта миқдорда океан орти бозорларига етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди. «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси билан тўқимачилик соҳаси учун асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи йирик компаниялар ўртасида ўзаро англашув меморандумлари имзоланган.

Америка бозорида товарларни илгари суриш бўйича мутахассис К.Кангалнинг айтишича, «ўзбек ишлаб чиқарувчилари мазкур индустрияга янги стандартларни олиб кириш ва у ердаги анъанавий иштирокчиларга нарх бўйича рақобат пайдо қилишга тайёр». У Ўзбекистондаги «Нил Гранит» компанияси америкалик брокерлар билан ойида 100 минг дона текстиль маҳсулотини етказиб бериш бўйича шартнома имзолангани ҳақида ҳам айтиб ўтди.

Қайд этилишича, кўргазманинг Ўзбекистон бўлмаси дунёнинг турли мамлакатларидан келган мутахассисларда катта қизиқиш уйғотган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Америкада «Ўзбекистон» ва «Фарғона» бренди рўйхатдан ўтказилиб, маҳсулотларимиз «Amazon» интернет-дўконида сотилади