date

Wildberries платформасида энди савдолашиш имконияти пайдо бўлди

Wildberries platformasida endi savdolashish imkoniyati paydo bo‘ldi

Wildberries маркетплейси ўзининг хусусий савдолар сервиси бўлган WB Ресале доирасида товарлар учун ўз нархини таклиф қилиш функциясини ишга туширди. Ушбу янги имконият ҳозирда мобил илованинг бир қисм фойдаланувчилари учун очиқ ва босқичма-босқич барча мижозларга тақдим этилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Эълонлар карточкасида махсус “Нарх таклиф қилиш” тугмаси пайдо бўлди. Харидор сотувчига ўзига маъқул нархни юбориши мумкин, сотувчи эса ўз навбатида маҳсулот қийматини ўзгартириши ёки сўровни жавобсиз қолдириши мумкин.

Агар сотувчи нархни туширишга рози бўлса, аввалроқ чегирма сўраган барча фойдаланувчиларга билдиришнома юборилади ва улар харидни биринчилардан бўлиб расмийлаштириш имконига эга бўладилар. Бир фойдаланувчи битта эълон учун фақат бир марта таклиф юбора олади, бироқ нарх ўзгаргандан сўнг қайтадан янги сумма таклиф қилиш имконияти очилади.

Wildberries ва Русс бирлашган компанияси матбуот хизматининг таъкидлашича, бу каби механизм бозорда биринчи марта жорий этилмоқда. Янги функция сотувчи ва харидор ўртасидаги мулоқотни шаффофлаштириш, ортиқча саволларни камайтириш ва келишувларни тезлаштиришга хизмат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Wildberries платформасида энди савдолашиш имконияти пайдо бўлди