00:55 / 14.02.2018
5 944

Корея расмийлари нима учун Ўзбекистондан қовун сотиб олинишига таъқиқ қўйилганини айтишди

Корея расмийлари нима учун Ўзбекистондан қовун сотиб олинишига таъқиқ қўйилганини айтишди
Кореяда Ўзбекистоннинг гилос ва анорига бўлган тақиқлов бекор қилинди, бироқ қовун экспорти ҳануз тақиқда. KUN.UZ мухбири 13 февраль куни Халқаро бизнес марказида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича Ўзбекистон-Корея биринчи қўшма йиғилишида берилган маълумотга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

Ўзбекистонда йилига 18 миллион тонна турли табиий органик мева ва сабзавотлар етиштирилади. Шу муносабат билан Ўзбекистон томон Корея бозорига товарларни тўғридан-тўғри етказиб беришни ташкиллаштириш учун янада қулай шароитлар яратилишидан манфаатдор эканини маълум қилди ва Корея томонга гилос ҳамда анорга нисбатан жорий қилинган тақиқни бекор қилингани учун миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек тез орада қовун экспортига нисбатан жорий қилинган тақиқлов ҳам бекор қилинишига умид билдирилди. Ўзбекистон томон Кореяга маҳсулотларни талаб даражасидаги сифатда, керакли ҳажмда ва ҳамёнбоп нархларда етказиб беришни таъминлашга тайёр эканини таъкидлади. Шу муносабат билан Ўзбекистонда замонавий лабороторияларга эга карантин инфратузилмасини йўлга қўйиш таклиф қилинди.

Бунга жавобан Корея бош вазир ўринбосари Ким Донг Ён меҳмонхонада уни қовун билан меҳмон қилишгани ва унинг мазаси жуда ширин эканини таъкидлади. У Ўзбекистон қовунларига тақиқловларни улардан топилган зараркунандалар билан изоҳлади. Ким Донг Ён мамлакатимиздан етказиладиган қовунлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиб, ижобий натижа олингач, бу муаммо ҳам бартараф этилишига ишонч билдирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Корея расмийлари нима учун Ўзбекистондан қовун сотиб олинишига таъқиқ қўйилганини айтишди