Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида тожик тадбиркoрларини қўллаб-қувватлаш учун 100 млн доллар ажратиш тўғрисида битим имзоланади. Бу ҳақда Азия Плюс хабар бермоқда.
Келтирилган сумма Тожикистон банкларининг ҳисобига имтиёзли тарзда ўтказилади. Ўзбекистон томонидан ажратиладиган бу маблағ қайси банк ҳисобига ўтиши эса маълум қилинмаган.
Маълумотларга кўра, ушбу кредитлар тожикистонлик тадбиркорларга катта имтиёзлар бериши таъкидланган.
Кредит шартларида мазкур маблағ Ўзбекистон ҳукумати ва хусусий корхоналари билан ишлашни истаган ва аниқ режага эга бўлган тожикистонлик бизнесменларга берилиши маълум қилинган.
Маълумот учун, 2017 йилда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айланмаси 2016 йилга нисбатан 82 фоизга ошиб, 126 млн долларни ташкил қилган.
Ушбу савдо айланмаси таркибини 69 млн долларлик Тожикистонга, 57 млн долларлик Ўзбекистонга экспорт қилинган товарлар ташкил этади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди