16:10 / 20.02.2018
5 360

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари ишдан олинди

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари ишдан олинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3547-сон қарорига мувофиқ, Бекенов Сунатулла Хусанович​ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, деб ёзади "Хабар" нашри.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг йиғма инвестиция дастурлари ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3546-сон қарорига мувофиқ, Кудратов Лазиз Шавкатович Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди, шу мунособат билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3548-сон қарорига мувофиқ, Вафаев Шухрат Абдушарифович Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва унга кўра Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи директори вазифасини бажариш юклатилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари ишдан олинди