date
views 4 213

Оҳангаронни «яшил шаҳар»га айлантириш учун 87,4 млн. доллар маблағ йўналтирилади

Оҳангаронни «яшил шаҳар»га айлантириш учун 87,4 млн. доллар маблағ йўналтирилади
Ўзбекистон экологик тоза энергетика технологияларини жорий этиш учун Хитой билан ҳамкорлик қилади.

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Бахтиёр Саидов 25 февраль куни Чунцин шаҳрига ташриф буюрди ва «JONTIA Group» компаниясининг Ўзбекистонда экологик тоза энергетика соҳасидаги инвестицион лойиҳаси бўйича муҳокамаларда қатнашди. Бу ҳақда Xabar.uz нашри маълум қилади.

2017 йилнинг сентябрида Ўзбекистон уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиев Чунцинга ташриф буюриб, «JONTIA Group» компанияси билан қатор келишувларга эришганди.

Шу йилнинг ноябр ойида «JONTIA Group» ҳамда Ўзбекистон томони «Оҳангарон яшил шаҳар» лойиҳасини биргаликда амалга ошириш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолашганди.

Маълум бўлишича, ушбу лойиҳага 87,4 млн доллар йўналтирилади. Лойиҳага кўра, Оҳангаронда иссиқлик ва электроэнергия ишлаб чиқарувчи юқори самарадорли бешта станция қурилиши кўзда тутилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Оҳангаронни «яшил шаҳар»га айлантириш учун 87,4 млн. доллар маблағ йўналтирилади