1. Ўз ҳаракатларингизни режалаштиринг
Муваффақиятли стартап яратиш учун аниқ мақсадга эга бўлишингиз лозим. Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас. Мақсадга эришишнинг босқичма-босқич режасини тузиб олишингиз жуда муҳимдир.
Фаол ҳаракатни бошлашдан аввал стратегияни ишлаб чиқинг. Бизнес-режа тузиш хатолардан қочиш ва керакли натижага эришишга ёрдам беради.
Кўп йиллар олдин кимдир дарахт эккани учун бугун бошқа бир киши унинг соясида ўтирибди.
Уоррен Баффет,
тадбиркор, дунёдаги энг йирик сармоядор.
тадбиркор, дунёдаги энг йирик сармоядор.
2. Ўз бизнесингизни реклама қилинг
Агар сиз маҳсулот ёки хизматларингизнинг афзалликлари ҳақида бизга хабар бермасангиз, улар ҳақида ҳеч ким ҳеч нарса билмайди. Бугунги кунда ўзини-ўзи тарғиб қилиш бўйича энг яхши майдон — ижтимоий тармоқлардир. У ерда жуда кўп бўлғуси мижозларингиз сиз ҳақингизда билиб олади.
3. Мижозларнинг қизиқишларини инобатга олинг
Ҳар қандай стартапнинг асосий мақсади мижозларнинг эҳтиёжларини қондиришдир. Мижозлар билан яхши муносабатлар муваффақиятли бизнеснинг гаровидир.
Бизнеснинг мақсади — мижозни яратиш ва сақлаб қолишдир.
Питер Друкер,
иқтисодчи, менежмент бўйича назарияси, ёзувчи.
иқтисодчи, менежмент бўйича назарияси, ёзувчи.
4. Таваккал қилишдан қўрқманг
Акс ҳолда одатий доирадан ташқарига чиқа олмайсиз. Аввалига кўплаб таваккалчиликларга қўл уришга тўғри келади. Лекин хато қилишдан қўрқманг. Таслим бўлманг ва олдинга ҳаракат қилишда давом этинг.
Жуда тез ўзгариб турадиган дунёда таваккал қилмаслик муваффақиятсизликка олиб келиши муқаррар.
Марк Цукерберг,
«Facebook» асосчиси.
«Facebook» асосчиси.
5. Ҳеч қачон руҳингизни туширманг
Кимдир сизнинг муваффақиятингиздан шубҳаланади, кимдир сизни муҳокама қилади, кимдир сизни тўхтатишга ҳаракат қилади. Носоғлом танқидга эътибор берманг. Бирор нарса қилишни кўнгилга тугдингизми, мақсадингиз йўлида оғишмай ҳаракат қилинг.
Муваффақиятли тадбиркорни муваффақиятсиз тадбиркордан сабр-тоқат ва қатъият ажратиб туришига аминман.
Стив Жобс,
«Apple» асосчиси.
«Apple» асосчиси.
Манба: Xabar.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади